Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Жозе Моуриньо VARга «иш»га кирди (видео)

Баҳо:
+ | -

Туркия чемпионатининг 7-тури доирасида Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Фенербахче» сафарда «Антальяспор» билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳснинг 77-дақиқасида (ҳисоб 1:0 пайтида) меҳмонлар футболчиси Эдин Жеко рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди.

Ўйиннинг такрорий вазиятларини ноутбук орқали томоша қилаётган Моуриньо эса узатма берилаётган пайт видеосини "пауза"га босиб, ноутбукни ТВ-камера қаршисига жойлаб қўйди. Бу орқали у офсайд бўлмаганини барчага исботлашга уринди.

Ҳакам эса мазкур иши учун португалиялик мутахассисга сариқ карточка кўрсатди.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 15:18, 30.09.2024.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик