Эмилиано Мартинес Аргентина терма жамоаси ўйинларидан четлатилганидан сўнг узр сўради.
Аввалроқ Аргентина терма жамоаси дарвозабони Колумбиядан учралган мағлубиятдан сўнг операторнинг қўлига уриб, камерага тушиб қолгани учун ЖЧ-2026 саралаш босқичининг икки ўйинига дисквалификация қилиниши ҳақида хабар берилганди.
“Мен ФИФА жазосини тўғри қабул қиламан ва кимнидир хафа қилган бўлсам, кечирим сўрайман. Энди дўстларимни ўйинларда қўллаб-қувватлайман, у ерда бўлолмасам ҳам уларга далда бераман.
Одамларни ҳурмат қилмаслик ниятим йўқ эди. Энди ҳеч кимни хафа қилмасликка ҳаракат қиламан ва фақат Аргентина ва “Астон Вилла” билан чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламан", - деб ёзди Мартинес Instagram'да.