Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Тошкентда ўтган кикбоксинг бўйича жаҳон кубогида 718 та медаль қўлга киритдик

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 53 та давлат спортчилари ўртасида 172 та олтин, 210 та кумуш, 336 та бронза, жами 718 та медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин 40 олтин, 26 кумуш, 50 бронза, жами 118 та медални қўлга киритган қозоғистонлик кикбоксингчиларга насиб этган бўлса, Тожикистон термаси 28 та олтин, 16 та кумуш ва 21 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда кучли учликдан жой олди.

Шунингдек, жаҳон кубоги доирасида 15 та “Gala Final” жанглари ташкил этилди. Ушбу қизиқарли ўтган беллашувларни WAKO Президенти Рой Бейкер, вице-президент Эспен Лунд, ARISF президенти Рафаелле Кьюлли, WAKO Ўзбекистон президенти Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Осиё Олимпия кенгашининг вице президенти Отабек Умаров, мамлакатимиз кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов, кикбоксинг мухлислари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари кузатиб борди.

Ушбу жангларда ғолиб бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиё тарихида илк маротаба ташкил этилган ушбу жаҳон кубоги якунланди.

Манба: uza.uz
Киритилди: 23:27, 30.09.2024.
Ўқилди: 253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.