"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"дан кўра тезроқ Жерред Брэнтуэйтни сотиб олиши мумкин.
Ўтган ёзда манкунианликлар "Эвертон"га марказий ҳимоячи учун 50 миллион фунт таклиф қилишган, аммо рад жавобини олганди. "Ирислар" 70 миллион фунт талаб қилишди.
Daily Mail хабарига кўра, "Юнайтед" яна Брэнтуэйтни сотиб олишга ҳаракат қилмоқчи, аммо кейинги ёзгача бу ҳақда ўйламоқчи эмас. "Ливерпуль" вазиятга аралашиши мумкин - у январь ойидаёқ "Манчестер Юнайтед"дан кўра фойдалироқ таклиф билан чиқиши мумкин.