"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани "Астон Вилла"дан учралган мағлубият (0:1) сабабларини тушунтирди.
"Гол уриш учун бир нечта ажойиб имкониятларни қўлдан бой бердик, улар эса ўз имкониятидан унумли фойдаланишди. Биз бундан сабоқ олишимиз керак. Олли Уоткинс ажойиб ўйинчи, менимча, унинг асосий фазилати - икки марказий ҳимоячининг босимини синдира олишида", - дея белгиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.