Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ким биринчи рақамли дарвозабон бўлиши ҳақида гапирди.
Мануэль Нойер терма жамоага қайтишдан бош тортгач, Марк-Андре тер Штеген жиддий жароҳат олганидан кейин мураббийлар штаби қийин саволга дуч келди. Асосий дарвозабон ким бўлади? Биринчи рақам Оливер Бауманн ёки Александр Нюбель бўлади, лекин ҳатто Нагельсманн ҳам улар ўртасида вақтни қандай тақсимлашни билмайди.
"Ўйин вақти қандай тақсимланишига ҳали 100 фоиз ишончим комил эмас. Кимдир бир иккита ўйинда кетма-кет асосий таркибда майдонга тушадими ёки икки дарвозабон биттадан ўйин ўтказадими? Янис Бласвих ҳам у ерда. У "Зальцбург"нинг асосий жамоаси дарвозабони ва Чемпионлар лигасида ўйнайди. У яхши йигит, бизга гуруҳни ўша 3-рақамда ушлаб турадиган одам керак. Албатта, яқин ҳафталарда яхши ўйинлари билан ишонтира оладиган бошқа номзодлар ҳам бор", - деди бош мураббий терма жамоа расмий сайтига.
11 октябрь куни Германия сафарда Босния ва Герцеговина билан ўйнайди. 14-куни Нидерландия терма жамоасига қарши уй учрашуви бўлиб ўтади.