"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Конференциялар лигаси доирасидаги "Гент"га қарши ўйин (4:2) натижасига изоҳ берди.
"Яхши ўйин. Биз қийин рақибга дуч келдик, аммо ўйинга ёндашувимиздан мамнунман. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиз ачинарли - бунинг олдини олиш мумкин эди.
Ҳар бир учрашув ўзига хос тарзда қийин. Биз ҳали ҳам кўп жиҳатдан яхшиланишимиз мумкин - ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам, - деди "Челси"нинг италиялик бош мураббийи TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.