"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоанинг ҳозирги аҳволи ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Айвен Тоуни учун сўралган сумма мутлақо абсурд эди. Шунинг учун ҳам у «Челси» ёки «Арсенал»га эмас, Саудия Арабистонига йўл олди.
Муҳими шундаки, бир неча йил аввал Харри Кейна ёки Деклан Райсни сотиб олиш мумкин эди. Уларнинг нархи 100 миллион фунт эди. Уларнинг савияси ва характери, улардаги ишонч футболчилар орасида фойдалироқ бўларди. Ҳар ҳолда 4 ёки 5 нафар у қадар юқори савияли бўлмаган ўйинчи учун 200 миллион сарфлашдан кўра яхшироқ эди.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед»нинг бозордаги қиймати қандай эканини билмайман. Аммо бу жамоа ҳамон жаҳондаги энг катта клуб ҳисобланади. Футболчилар ҳамон "МЮ" билан шартнома имзолашни истайдилар, аммо аввалгидек эмас», – деди Скоулз.