Ярим ҳимоячи Кирнан Дьюсбери-Холл "Челси"даги дебют голини урганидан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
26 ёшли футболчи пайшанба куни Бельгиянинг "Гент" жамоасига қарши ўйинда (4:2) майдонга тушди.
Ярим ҳимоячи 70-дақиқада рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
"Мен жуда хурсандман. Мен клубга келганимдан бери нималарга қодир эканимни кўрсатиш учун шу дақиқани кутганман.
Гол ургандан кейин ажойиб туйғу мен билан бирга эди.
Мен бу оқшомни унутмайман. Мен ҳар бир машғулотда бор кучимни берганимдан фахрланаман. Мен кўпроқ ўйнашни хоҳлайман" - деди Дьюсбери-Холл.