Анже Постекоглунинг фикрича, "Тоттенхэм"нинг ўйини яхшиланмоқда.
“Шпорлар” Европа лигасининг 2-турида “Ференцварош”ни мағлуб этди (2:1) ва ғалабали сериясини 5 та ўйинга етказди.
“Мен жуда хурсандман. Еврокубокларда ўйнаш ҳар доим қийин. Бугун муҳит қандай эканини кўрдингиз, жуда кўп ньюанслар бор эди, жумладан, тўрт нафар ёш футболчи асосий таркибда ўйнади.
Ўйлайманки, бутун жамоа жуда яхши ҳаракат қилди ва учрашувнинг катта қисмида ўйинни назорат қилдик. Бизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди, якунда гол ўтказиб юборганимиз ачинарли.
Қисман чидамлилик туфайли ўйинимиз яхшиланиб бораётганини инкор этиб бўлмайди. Ғалаба қозонсанг, бу ажойиб туйғу бўлади", - деди “Тоттенхэм” бош мураббийи.