Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Сергей Лушчан: “Финалда ким биринчи гол урса, ўша ғалаба қозониши мумкин”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги “Навбаҳор”— “Андижон” учрашуви олдидан Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида матбуот анжумани ўтказилди. Наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан финал ҳақида фикрларини билдирди.

“Икки томон ҳам финалда ғалаба қозонишни истайди. Финалга пухта тайёргарлик кўра олдик. Бу клубга келганимдан буён эътибор фақатгина кубок баҳсларига қаратилганди. Катта ҳажмдаги ишни бажардик, бунга чидаган футболчиларга раҳмат дейман. Кўриб турибсиз, финалдамиз. Финаллар одатда топишмоқдек бўлади. Кубокни кўтариш ҳар бир футболчининг орзуси. Нима бўлиши эса фақат Худога аён”, дейди Сергей Лушчан.

Бош мураббий сўнгги ўйиндаги мағлубият ва тайёргарлик ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Сиз Суперлига баҳси ҳақида гапирдингиз. Бу финалдан аввалги машғулот эмасди. “Сўғдиёна” билан ўйинда бизда бошқа режа бор эди. Ҳозир эса бизнинг барча эътиборимиз финалга қаратилган. Сафимизда тажрибали футболчилар бор ва улар Ўзбекистондаги энг яхшилардан бири деб айта оламан. Жамоадаги муҳит – финал олдидан бўлиши керак бўлган муҳит. Барча майдонда ўз вазифасини бажариши шарт. Ўйинга тайёрмиз”, деди мураббий.

Бундан ташқари, мураббий Сардор Рашидов ва финалда жамоадан қандай ўйин кутилаётгани ҳақида ҳам тўхталди.

“Сардор Рашидов жароҳатидан тикланиб сафга қайтди ва энди майдонга туша олишига ишонаман. Буни ўзи истамоқда. Кўрамиз.

Финалда руҳият муҳим рол ўйнайди. Ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилишим мумкин. Жамоалар бир-бирини жуда-жуда яхши танийди

Бу финал мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинми? Айни дамда – ҳа. Айтайлик, 2014 йилда шу саволга бошқача жавоб берган бўлардим, 2015 йилда ҳам бошқа ўйинни айтардим. Финаллар ҳар доим ёдда қолади. Эртанги финал – мен ва оилам учун ҳам, “Навбаҳор”га алоқадор инсон борки, улар учун ҳам мавсумдаги энг муҳим баҳс”, дейди Наманган клуби бош мураббийи Сергей Лушчан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:07, 05.10.2024.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.