Лондоннинг "Челси" клуби яна ўз эътиборини ёш футболчиларни сотиб олишга қаратмоқда.
Хабарларга кўра, "аристократлар" радарида "Сантос" марказий ҳимоячиси ЖП Чермонт бўлиб турибди.
18 ёшли бразилиялик футболчининг "Сантос" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномасида 70 миллион евролик товон пули банди мавжуд. "Челси" уни сотиб олишга ҳаракат қилади.