Франция терма жамоаси ҳужумчиси, Мадриднинг «Реал» клубида ҳаракат қилаётган Килиан Мбаппе ҳамюрти Пол Погбанинг дисквалификацияси қисқартирилгани ҳақида қисқача фикр билдирди.
«Ё худойим», - деб ёзган ҳужумчи ўз ватандошининг ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Погба ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ҳолда қўлга олинганди. Дастлаб футболчи тўрт йилга дисквалификация қилинганди. Ушбу қарордан сўнг франциялик ярим ҳимоячи апелляция шикояти берди. 4 октябрь, жума куни Спорт арбитраж суди 31 ёшли футболчининг дисквалификациясини 1,5 йилга қисқартирди.