Руд ван Нистелрой, агар клуб Эрик Тен Хагни истеъфога чиқаришга қарор қилса, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлишни исташига ишончи комил эмас.
Ван Нистелрой ўтган ёзда "МЮ"га қайтган ва у ерда футболчи сифатида беш мавсумни ўтказган. Рууд ишдан ҳайдалиш арафасида турган Тен Хагнинг ёрдамчиси этиб тайинланди.
Тен Хагга бўлажак халқаро танаффус пайтида чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин, бу ван Нистелройнинг "МЮ"нинг вақтинчалик бош мураббийи бўлиш истиқболини очиб беради.
Бироқ, Daily Mirror нашрининг таъкидлашича, ван Нистелройни бу нарса ташвишга солмоқда. Руд Тен Хагга хиёнат қилган одам сифатида кўринишни хоҳламайди.
Ван Нистелройнинг мустақил мутахассис сифатидаги ягона тажрибаси ПСВ билан бўлган ва у ерда 2022/23 йилги мавсумда ишлаган.
"Ван Нистелрой принципиал йигит, у Эйндховенда ўзини хиёнат қилганини ҳис қилди ва у Эрик Тен Хагнинг орқасидан пичоқ урган одам сифатида кўрилишни истамайди", — дея нашрнинг Нидерландиядаги манбадан иқтибос келтирмоқда.