Якшанба куни "Ювентус" Италия чемпионати доирасидаги уй учрашувини "Кальяри"га қарши ўтказди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
"Ювентус" футболчилари Влаховичнинг голидан трибунага ҳимоячи Глейсон Бремернинг футболкасини кўрсатишди. Шу тариқа туринликлар футболчилари яқинда тиззасидан жиддий жароҳат олган бразилияликни қўллаб-қувватлашди.