"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде жамоанинг "Алавес"га қарши ўйинида (3:0) асосий тарикибда майдонга тушмади.
Франциялик футболчи "блауграна" учун асосий ўйинчи ҳисобланади, аммо якшанба куни бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни захира ўриндиғида қолдирди. Журналист Тони Хуанмартининг сўзларига кўра, Кунде тартиб-интизомни бузгани учун шу тариқа жазоланган: футболчи ўйиндан олдинги суҳбатга кеч қолган, мураббий буни инобатга олган.
"Алавес" билан учрашувнинг 67-дақиқасида ҳисоб 3:0 бўлиб турган пайтда Жюль Кунде захирадан майдонга тушди.