Кириш Регистрация

Мареска - "Челси"нинг ҳолати ҳақида: "Мавсум бошида бунга ишониш қийин эди"

Баҳо:
+ | -1

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг АПЛ турнир жадвалидаги ўрнидан мамнун эканлигини тан олди.

Якшанба куни "кўклар" ўз майдонида "Ноттингем Форест" билан очко бўлишди (1:1), аммо етти турдан кейин тўртинчи ўринни сақлаб қолди. Пешқадам "Ливерпуль" билан орадаги фарқ 4 очко.

"Агар улар мавсум бошида биз ҳозир 4-ўринда бўламиз, деб айтишса, бунга ишонишимиз қийин бўларди. Мухлисларга ҳозирги жадвал ёқади ва лаҳзадан завқ олишлари мумкин. Бизга келсак, вазиятни яхшилаш йўлларига эътибор қаратишимиз керак", - дея италияликнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Челси" матбуот хизмати.

Киритилди: 08:38, 07.10.2024.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.