"Милан"нинг навбатдаги омадсизлигидан сўнг Италия клуби Паулу Фонсека билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна кучайди.
Аммо, SportMediaset нашрининг аниқлик киритишича, клуб раҳбарияти, жумладан Златан Ибраҳимович вазиятни муҳокама қилиб, тактик қарорга келди - ҳозирча бош мураббийга тегмаслик ва унга ҳар томонлама ёрдам бериш. "Фиорентина"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликка футболчиларнинг ўз ҳаракатлари сабаб бўлди.
Аммо Фонсекага ишонч унчалик катта эмас - ноябрда миланликлар португалиялик мутахассис қўл остида клуб келажаги ва истиқболларини муҳокама қилиш учун яна йиғилиш ўтказиши мумкин.