Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Нурсултон Рўзибоевнинг жанги бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ва россиялик Ринат Фахретдинов ўртасидаги 26 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирган жанг бекор қилинди. Бунга Нурсултоннинг жароҳати сабаб бўлган. Айни дамда ташкилотчилар жароҳат олган ўзбекистонлик спортчига ўринбосар қидирмоқда.

"Менежер қўнғироқ қилиб, Нурсултон жароҳат олганини, жанг қила олмаслигини айтди. Улар жангни бошқа вақтга кўчиришни таклиф қилди, лекин биз Абу-Дабида. Жамоа ва мухлислар учун чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Биз шу санага тайёргарлик кўраётгандик, шунинг учун энди бизга рақиб излашмоқда. Биз кўп пул, асаб ва куч сарфладик, лекин ҳаммаси бундай бўлиб чиқди", деди Фахретдинов.

Россиялик жангчи Рўзибоевга ўринбосар топишда ҳам бир қанча қийинчиликлар борлигини таъкидлади. Кўпчилик рақиблар тайёргарлик муддати оз бўлгани учун жангга рад жавобини бермоқда.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев шу вақтга қадар UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 тасида ғалаба қозонди, 1 та жангда эса имкониятни бой берди. 33 ёшли Фахретдинов эса UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 4 марта ғалаба қозонган. Россиялик ММА устаси иштирокида 1 та жангда дуранг қайд этилган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:37, 08.10.2024.
Ўқилди: 2418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz