"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Карлуш Кейруш Килиан Мбаппенинг клубга мослашиши ҳақида гапирди.
Франциялик форвард ёзда "ПСЖ"дан эркин агент сифатида кўчиб "қаймоқранглилар" сафига қўшилган эди. Оммабоп фикрларга кўра, юлдуз футболчи "Реал Мадрид"да ҳали ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаяпти.
"Анчелоттида Мбаппе билан вазиятда энг яхши ечим топиш учун етарли тажриба ва донолик бор. Бу ноёб ҳодиса эмас. Килианга вақт керак, аммо "Реал"да қўшимча вақт йўқ. Бу ўйиннинг гўзаллиги ва мураккаблигидир. Баъзида яхши қарорлар натижа бермайди. Келинг, бу ҳаракат тўғри бўлганлигини билиб олайлик. Бу саволга фақат Мбаппенинг ўзи ўз ўйини билан жавоб беради", - дейди Кейруш.