Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Дэвид январь ойидаёқ АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Лилль» ҳужумчиси Жонатан Дэвид фаолиятини Англияда давом эттириш имкониятига эга.

24 ёшли футболчининг «итлар» билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди ва кўплаб топ-клублар уни эркин агент сифатида қўлга киритиш ҳақида жиддий ўйлашмоқда. Айни пайтда, "Football Insider" хабарига кўра, «Ньюкасл» канадалик футболчини январда таклиф қилишга тайёр. «Қарғалар» Лига 1 юлдузини «Лилль» билан шартномаси муддати тугашига олти ой қолганда сезиларли даражада арзонлаштирилган нархда сотиб олишга умид қилмоқда.

Жонатан Дэвид ушбу мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:40, 10.10.2024.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.