"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ўтган ёзда Саудия Арабистони клубига ўтиш вариантини кўриб чиқди.
Миш-мишлар бельгияликни Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирига ўтиши билан фаол боғлашди, бироқ келишув амалга ошмади. Журналист Сами Мокбелнинг ёзишича, 33 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш учун бу вариантга қизиққан, аммо барибир "Манчестер Сити"да қолишга қарор қилган.
Кевин Де Брюйненинг "шаҳарликлар" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.