Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Тонали: «Қизил карточка - футболнинг бир қисми»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Миллатлар лигаси доирасида Бельгияга қарши ўйин (2:2) натижаларини сарҳисоб қилди.

«Қизил карточка - футболнинг бир қисми, биз буни қабул қилишимиз керак. Дастлабки 40 дақиқада биз яхши ўйнашга қодир эканимизни исботладик. Қизил карточкадан кейин ҳаммаси ўзгарганини тан олиш керак - айниқса Бельгия дарҳол гол урганидан сўнг.

Дастлабки 40 дақиқада биз футболдан завқ олдик, дейишингиз мумкин - ўтган йили айнан шу нарса етишмаётган эди. Бу бизга энг ёқадиган ёндашув», деди Тонали "Rai Sport" нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 09:45, 11.10.2024.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.