Ламин Ямал Испания терма жамоасида ўнинчи рақамни олди.
Луис де ла Фуэнте шогирдлари 12 ва 15 октябрь кунлари Миллатлар лигаси доирасида Дания ва Сербия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
"Барселона" шарафини ҳимоя қиладиган 17 ёшли вингер ушбу ўйинларда ўнинчи рақамли либосда майдонга тушади.
Испания термасида бу рақам аввалроқ Дани Ольмога берилганди. "Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳати туфайли ўйинларга чақирилмади.