Лондоннинг “Арсенал” клуби келаси мавсум олдидан Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби “Борнмут”дан икки нафар ёш футболчини сотиб олмоқчи.
Caught Offside хабарига кўра, гап Милош Керкезе ва Антуан Семеньо ҳақида кетмоқда. 20 ёшли Керкезе Александр Зинченко ёки Киран Тирни ўрнини эгаллаши керак, чунки футболчилардан бирининг жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори.
24 ёшли Семеньо вингер Букайо Сака ўрнини эгаллайди.