Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Жавоҳир Синдоров жамоаси билан 1 миллион долларлик турнирда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Global Chess League 2024 мусобақаси якунига етди.

3—12 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашди. Ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров турли жамоаларда қатнашди ва якунда таркибида Жавоҳир Синдоров бўлган Triveni Continental Kings жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 10 тур давом этган баҳслардан сўнг икки жамоа финалга йўл олди.

Қизиқарлиси, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров жамоалари финалда ўзаро тўқнашди. Дастлабки ўйинда Triveni Continental Kings жамоаси 9-7 ҳисобида ғалабага эришди. Абдусатторов бу баҳсда қора доналарда ўйнаб, Вей Йини мағлуб этган бўлса, Синдаров Ниҳал Сарин билан дуранг ўйнади.

Иккинчи баҳсда ҳам Alaskan Knights жамоаси мағлубиятга учради — 7-13. Абдусатторов бу сафар оқ доналарда ўйнаб, Вей Йига имкониятни бой берди. Ўйин тенг бўлиб турган пайтда ҳамюртимиз 79-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Жавоҳир Синдаров эса иккинчи партияда ҳам Сарин билан дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов жамоаси турнирда иккинчи ўринни эгаллаб 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совриндори бўлди.

Triveni Continental Kings жамоаси 500 минг АҚШ долларини қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:29, 12.10.2024.
Ўқилди: 3338 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик