Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби келаси йили “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Саудия клуби Винисиусни қўйиб юбориш бўйича келишувда 1 млрд евро миқдоридаги банд бўлишига қарамай, уни қўлга киритиш уринишларидан воз кечмаган ва келаси йили бу вариантга қайтишни истамоқда.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол” ўз ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилса, мумкин бўлган келишув эҳтимоли ортади.