Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
19 ёшли футболчи "Лос-Бланкос"да кўпинча асосий таркибда майдонга тушмайди - одатда Карло Анчелотти уни захирада қолдиради. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, барча миш-мишларга қарамай, Гюлер январда "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас. Ёш турк Мадридда қолиб, жамоадаги жой учун курашни давом эттирмоқчи. Футболчи жамоадаги ҳозирги ролидан хафа эмас.