Златко Далич Хорватия терма жамоасининг Миллатлар лигасида Шотландия устидан қозонилган ғалабасига (2:1) баҳо берди.
"Мен ғалабадан хурсандман, лекин ўйиндан умуман мамнун эмасман. Лекин асосийси уч очко олиш эди ва биз уларни қўлга киритдик.
Бизда қатъийлик ва жанговарлик етишмади; Бу биз кўрган Хорватия эмас эди - ҳаракатчан, жанговар ва ихчам.
Якунда биз ғалаба қозондик ва бу асосийси, лекин ўйин сифатини ошириш керак. Португалия (1:2) ва Польша (1:0) билан бугунгидан яхшироқ ўйнагандик. Биз бу даражага қайтишимиз керак", - деди Хорватия терма жамоаси устози.