Ламин Ямалга чап оёғида мушакларнинг ортиқча юкланиши ташхиси қўйилган.
Бу 93-дақиқада қанот ҳужумчиси алмаштирилган Данияга қарши Миллатлар лигаси ўйини (1:0) якунлари бўйича Испания терма жамоаси тиббиёт штабининг дастлабки хулосаси.
Майдонни тарк этиш вақтида Ямал оқсоқланиб қолди.
"Барселона"нинг 17 ёшли футболчисига якуний ташхис бугун қўшимча текширувдан сўнг маълум бўлади.