Кириш Регистрация

"Барселона" эркин агентлар орқали таркибини кучайтирмоқчи

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" раҳбарияти жамоа таркибини эркин агентлар орқали кучайтириш ниятида.

Relevo хабарига кўра, Каталония клуби ҳали 1:1 қоидасига эришгани йўқ, шу боис айни дамда шартнома муддати тугайдиган футболчиларни нишонга олишмоқда. "Барселона" скаутлари "Арсенал" аъзоси Томас Парти ва "Лилль" аъзоси Жонатан Дэвид билан вазиятни диққат билан ўрганмоқда, уларнинг келишуви 2025 йилда тугайди. 1 январдан бошлаб улар бошқа клублар билан музокара олиб боришлари мумкин бўлади.

Парти ҳали "канонирлар" билан шартномасини янгилагани йўқ. Деку узоқ вақтдан бери ярим ҳимоячини кузатиб келмоқда, бироқ Микель Артета ўтган ёзда унинг клубни тарк этишига рухсат бермади.

Дэвидга келсак, ҳужумчи "Лилль"га янги шартнома имзолаш ниятида эмаслигини маълум қилган. Жорий мавсумда у 13 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:16, 13.10.2024.
Ўқилди: 7413 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.