Хорватиялик футболчи Звонимир Бобан 1994 йилда "Милан"нинг "Барселона" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган Чемпионлар лигаси финалини эслади.
"Ўйлайманки, Йохан Кройфф ўйиндан олдин биз кучлироқ эканлигимизни тушунган. Ўтган йили ўртоқлик учрашувида учрашиб, "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этгандик.
Уларга қарши 15 та гол уришимиз мумкин эди, жамоаларимиз қанчалик бошқача эди, биз бошқача савияда ишлаётгандик.
Оведодаги ўша учрашув Афинада биз улардан устун бўлишимизни тасдиқлайди. Ҳаммаси шундай бўлди", - дея Бобаннинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.