Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Пауло Бенто: “Ўзбекистон термаси ҳам жисмонан ҳам техник жиҳатдан жуда кучли”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 15 октябрь куни БАА билан ўйнайди. Учрашувдан олдин меҳмонлар мураббийи матбуот анжуманида қатнашди. 

“Учрашувга одатдагидек тайёрландик. Аввалги ўйинларни таҳлил қилдик ва футболчилар билан хатолар ҳақида фикр алмашдик. Ўзбекистон ҳақида кеча футболчилар билан гаплашдик. Бугун эса расмий машғулотларда қатнашамиз ва эртанги ўйин тактикаларини кўриб чиқамиз. Эртага қийин ўйин бўлишини биламиз. Ўзбекистон яхши жамоа ва жадвалда ҳам олдинги ўринда. Жамоа Эрон билан бўлган 3 учрашувда мағлуб бўлмади. Жамоа турли схемаларда ўйнай олади ва жуда яхши ўйинчиларга эга. Мураббий узоқ вақтдан бери жамоа билан бирга. Албатта, эртага қийинчиликларга дуч келамиз. Аммо биз ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатамиз ва керакли натижани қўлга киритамиз”, деди мураббий.

Мураббий ёрдамчиси Ўзбекистон ўйинларини стадиондан томоша қилгани ва ундан қандай маълумотлар олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Ўйлашимча, бу рақибни ўрганишнинг усулларидан бири. Сабаби ўйинларда қатнашиб телевизор орқали кўрилмаган жиҳатларни ҳам пайқаш мумкин. Шундай таҳлилларни олиш учун ҳам мураббийдан фойдаландик. Биз ўзаро гаплашдик ва расмлар, видеоларни футболчиларимизга кўрсатдик. Рақибнинг кучли ва заиф тарафларини билишимиз керак эди. Ўйин тактикасини рақибга қараб танлаймиз. Баъзида рақибга мослашишимиз ёки ўз ўйинимизни шунга қараб ўзгартиришимиз зарур”, — деди БАА мураббийи.

БАА мураббийи аввалги ўйинлардаги хатоларини қандай қилиб бартараф этмоқчи эканига тўхталиб ўтди.

“Хатолар устида ишлашга етарлича вақт бўлмайди. Балки ушбу ўйиндан кейин хатолар устида ишлашимиз мумкин. Фақатгина ўтган ўйиндаги баъзи хатоларни кўриб галдаги ўйинда такрорланмаслик йўлини кўра оламиз. Ўзбекистон ҳақида яна тўхталмоқчиман, жамоа Қатардаги Осиё чемпионатида пенальтилар сериясидагина мағлуб бўлди. Жамоа ҳам жисмонан ҳам техник жиҳатдан жуда кучли. Ҳимоячилар ва ҳужумчилар жуда кучли. Ўзбекистон қанотлардан ҳужум қилишда жуда фаол. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак”, деди мураббий.
Маълумот учун, Ўзбекистон — БАА учрашуви эртага, 15 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:34, 14.10.2024.
Ўқилди: 2949 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.