Нигерия терма жамоаси футболчилари тез орада Ливиядан уйларига жўнаб кетишади.
Бу ҳақда журналист Ягиз Сабункуўғли терма жамоа сардори Уилям Трост-Эконгга таяниб, Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) хабар берди.
Манбага кўра, нигерияликлар уйларига учиши керак бўлган самолёт ёқилғи билан тўлдирилган ва учишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия терма жамоаси Ливиядаги ташландиқ аэропортда озиқ-овқат, сув ва алоқа тизимисиз қолиб кетгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Қайд этилишича, футболчилар ливияликлар билан Африка кубоги саралаш баҳсини ўтказишдан бош тортган.