Бильбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямс келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ўтган ёзда "Барселона" ва "ПСЖ" 22 ёшли испанияликни қўлга киритишни истаганди.
"Энди келажагим ҳақида ўйламайман. Мен "Атлетик"да бахтлиман, мухлислар ҳам бундан хурсанд. Бильбао менинг уйим.
Мен бу ерда ҳаётдан завқланаман. Мен "Атлетик"ни энг юқори даражага олиб чиқмоқчиман. Менинг асосий орзум - Сан-Мамесда финалда ўйнаш", - дея Уильямснинг сўзларини келтиради El Mundo.