Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев терма жамоанинг кеча ўтказилган расмий машғулотида иштирок этди.
Аввалроқ у 13 октябрь куни машғулотда жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жароҳат жиддий бўлиб чиқмади. Аббос бугун бўлиб ўтадиган БААга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.