Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"МЮ" харажатларни камайтириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатидаги иши учун маош беришни тўхтатади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" пулни тежаш мақсадида Алекс Фергюсоннинг тўловларини қисқартирди.

The Athletic нашри хабарига кўра, жорий мавсум сўнгида "манкунианликлар"нинг собиқ мураббийи клуб элчиси сифатидаги фаолияти учун клубдан "кўп миллион фунт" тўловларини бошқа олмайди.

2013 йилда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиққан Фергюсон клубда элчи ва клуб бошқарувидаги директорлардан бири сифатида қолди. Шотландиянинг мураббий элчи сифатидаги маоши номаълум, аммо 2014 йилда клуб 2013 йилда элчи лавозимини эгаллаганидан бери унга 2,16 миллион фунт стерлинг тўлагани ҳақида хабар берган эди.

INEOS раҳбари ва клуб акциядори Жим Рэтклифф шахсий учрашувда Фергюсонга тўловлар тўхтатилганини маълум қилди. Рэтклифф бу чорани клубдаги харажатларни камайтириш истаги билан изоҳлади.

Қайд этилишича, масала тинч йўл билан ҳал этилган. 82 ёшли Фергюсон клуб директори сифатида қолади ва ўйинларга ташриф буюришда давом этади.

Фергюсон - "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг муваффақиятли мураббий. Жамоа бошқарувидаги 26 йил давомида у 38 та совринни қўлга киритди.

Киритилди: 14:02, 15.10.2024.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.