Кириш Регистрация

"Реал" ўт ўчирувчиларнинг рухсатисиз бир неча ой давомида "Бернабеу"да концертлар ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Сантьяго Бернабеу"даги концертлар ўт ўчирувчиларнинг рухсатисиз ўтказилди.

Mundo Deportivo нашри хабар беришича, бу ҳақда Más Madridнинг Мадрид шаҳар кенгашига "Реал Мадрид" уй аренаси учун лицензия бўйича сўровидан сўнг маълум бўлди.

Таъкидланишича, сўровга жавобан шаҳар ҳокимияти 1 августдаги ҳужжатни жўнатган, шундан келиб чиқадики, ўша пайтда "Сантьяго Бернабеу" лицензияси кўриб чиқилаётган эди. Концертлар учун рухсатнома ўт ўчирувчилар томонидан тасдиқланмаган, улар ижобий ҳисобот беришдан олдин "баъзи тузатишлар" сўрашган.

Мадрид шаҳар кенгаши, ўз навбатида, стадионни "чуқур реконструкция қилиш" бўйича ишларни ўз ичига олган операцион лицензия фақат 30 август куни берилганини тасдиқлади. Шу тариқа, бир неча ой давомида "Сантьяго Бернабеу"даги концертлар ўт ўчирувчиларнинг рухсатисиз ўтказилди. Бироқ “Реал Мадрид” ва Мадрид шаҳар кенгаши 2017 йилда берилган лицензиянинг амал қилиш муддати бўлмагани учун ўз кучини сақлаб қолганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид раҳбариятининг шовқин даражаси бўйича талаблари туфайли “Реал” октябрдан мартгача "Бернабеу"даги концертларини бекор қилган эди. Клуб мусиқа ва эълонлар овозини пасайтирди, кейин стадионга туташ уйларнинг аҳолисини уйларини овоз ўтказмайдиган қилиб қўйишга таклиф қилди, аммо одамлар буни рад этишди - уларни нафақат шовқин, балки концерт томошабинлари ҳам безовта қилишди.

Киритилди: 16:31, 15.10.2024.
Ўқилди: 1261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.