Леверкузеннинг "Байер" клуби марказий ҳимоячиси Жонатан Та кўплаб топ-клубларнинг қизиқишлари рўйхатида.
28 ёшли футболчи мавсум якунлангач, шартномаси тугагач, Леверкузенни тарк этишини аллақачон маълум қилган. "Бавария" немис футболчиси учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда, аммо курашга "Реал" ва "Барселона" ҳам аралашган.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ювентус" ҳам келаси ёзда Тани эркин агент сифатида таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қолаверса, марказий ҳимоячига А Сериянинг яна бир гиганти "Интер" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жонатан Та 2015 йилдан буён "Байер" таркибида 363 та ўйин ўтказган.