Андер Эррера Марсело Бьелса ҳақида гапирди.
Аргентиналик мураббий 2011 йилдан 2013 йилгача “Атлетик”да ишлаган. Бьелса қўл остида клуб Европа лигаси ва Испания кубоги финалига чиқди, бироқ ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
"Мен бутун умрим давомида Марселодан миннатдорман. Биз ўйинга боримизни тўлиқ бердик, мураббий айтганини қилдик.
Бьелса келиши билан биз мутлақо рок-н-ролл футболини ўйнай бошладик. Ҳар бир футболчи ўз рақиби билан бирга ҳаракат қилди, майдоннинг ярмида рақибга прессинг қилди.
Марсело жуда ёш жамоани қабул қилди, унда кўпчилик футбол учун яшаган. У мутлақо ўзгача жамоа топиш бахтига муяссар бўлди, биз ҳам унга эга бўлганимиздан жуда бахтиёрмиз", - деди “Атлетик” ярим ҳимоячиси Эррера.