«Реал» ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос «Олтин тўп» ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Тартиб муҳим эмас: Винисиус, Беллингем, Карвахаль. Овоз беришимга тўғри келганда, шу уч ўйинчидан бирини танлар эдим. Мен мукофотни бразилиялик Винисиусга, англиялик Беллингемга ёки Европа чемпиони испаниялик Карвахалга берган бўлардим. Ҳатто ўзимга ҳам беришим мумкин эди (кулади). Энг муҳими, у «Реал» ўйинчиси бўлиши керак, чунки биз Европанинг энг муваффақиятли жамоаси эдик», - деб айтди Кроос «Einfach mal Luppen» подкастида.