«ПСЖ»нинг аргентиналик собиқ ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе клубдаги фаолиятини эслади.
У Златан Ибраҳимовични энг яхши жамоадоши деб атади - унинг сўзларига кўра, у билан майдонда ажойиб умумий тил топишган:
"Ибраҳимович билан кўз юмиб умумий тил топишардик. Умуман олганда, Мессидан ташқари Златан мен билан бирга майдонга тушган энг яхши футболчи эди.
Шунингдек, мен марказий ҳужумчи сифатида Каванини жуда ҳурмат қиламан. Неймарни алоҳида таъкидлашим керак, у ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган ишларни қилишга қодир. Жуда ижодий ўйинчи", - дея Пасторенинг сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.