Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби ва Бразилия терма жамоасининг 32 ёшли ҳужумчиси Неймар дунёнинг иккинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас ва даниялик Холгер Руне ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди (6:2, 6:4).
Саудия Арабистонидаги Six Kings Slam кўргазмали турнирида ушбу баҳс бўлиб ўтди.
"Сени кўрганимдан хурсандман, ука... сен феноменсан", - дея Алькарасга мурожаат қилди Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.