«Ливерпуль» келаси мавсум учун таркибини кучайтириш устида ишламоқда. "Transfer News Live" нашрининг "Todofichajes" нашрига таяниб хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гиганти «Севилья»дан ҳимоячи Лоик Баде трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Лоик Баде 24 ёшда. Нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячи «Севилья» сафида 67 та расмий ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда жамоадошига битта голли узатма ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.