Буюк Британиянинг The Guardian нашри жаҳоннинг энг умидли иқтидорлари топ-60 лигини эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олди.
Рейтингдан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби футболчиси Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган. The Guardian футболчиларни тартибламаган, шунчаки битта жадвалга жойлаштирган.
17 ёшли Азизбек жорий мавсум Суперлигада 16 та ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг баҳоси 175 минг еврони ташкил этади.
Рўйхатдан “Барселона” футболчилари Ламин Ямал, Пау Кубарси, “Реал”дам Жоан Мартинес, шунингдек, Чидо Оби Мартин, Жеймс Овери (иккаласи ҳам “Манчестер Юнайтед”), Франко Мастантуоно (“Ривер Плейт”), Энсо Молебе (“Лион”), Вигго Гебел (“Лейпциг”), Маттиа Либерали (“Милан”), Родриго Мора (“Порту”) ва Жонатан Куси-Асаре (“Бавария”) каби футболчилар жой олган.
Эслатиб ўтамиз, The Guardian нашрининг 2022 йилги рўйхатидан ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддинов ҳам ўрин олган эди.