«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон Мораэс клубнинг Пеп Гвардиола давридан кейинги келажаги ҳақида гапирди.
Испаниялик мураббийнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси келаси ёзда тугайди ва у узайтирилмаслиги мумкин.
«Ўйлашимча, «Манчестер Сити» аллақачон Гвардиола ўрнини эгаллаши керак бўлган мураббийни топиб қўйган. Клуб Гвардиола қўл остида қандай йўналишда ҳаракат қилса, ўша йўналишда ҳаракат қилади. Албатта, унинг кетиши катта йўқотиш бўлади, лекин биз дунёнинг энг яхши клуби ҳақида гапиряпмиз ва мен «Манчестер Сити» янги даврга яхши тайёргарлик кўраётганини кўрмоқдаман», - дея Эдерсоннинг сўзларини келтиради "ESPN Brasil".