"Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрам "ПСЖ"нинг трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Франциялик футболчи жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда, бу эса Лига 1 гиганти вакилларининг эътиборини тортди.
Форварднинг ўзи бу трансферга қарши эмас, лекин "ПСЖ" жуда фойдали таклиф билан тушса ҳам, у миланликларни трансферга мажбурламайди, деб хабар беради Calciomercato. 27 ёшли футболчи ҳозирги клубидаги вазиятдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилади. Шундай қилиб, келишув тақдири "нерадзуррилар" раҳбариятининг қарорига боғлиқ бўлади.