Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаёқ йирик ҳисобни таъминлашимиз керак эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 21-тур ўйинлари давом эттирилди. "Насаф" жамоаси бу тур ўз майдонида "Сурхон" клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Йирик ҳисобда ғалаба қозонишга етадиган вазият яратдик. Биринчи бўлидмаёқ буни амалга оширишимиз керак эди. Вазиятдан фойдаланмаганимиз учун рақиб бундан фойдаланди. Бугун 2 очко ёқотдик.

Бугунги дурангга Шерзоднинг хатосини сабаб бўлдими?

Биз Шерзод билан гаплашиб олдик. Ҳар қандай ҳолатда футболчи ўзини бундай тутмаслиги керак. Керакли сўзларни айтиб ўтдик. Айрим жойларда ҳакамлар "Насаф"га ёрдам беряпти деб ёзишмоқда. Ваҳоланки, 3 ўйиндан бери қизил карточа сабабли ўйинни бир киши кам бўлиб тугатяпмиз. Бу ҳақида эса ҳеч ким ҳеч ким ёзмаяпти ҳам. Бугун ҳам кам бўлиб ҳам иштиёқ сўнгани йўқ. Шерзоднинг ўзини тутишини биз қоралаймиз. Жамоани оғир аҳволда қолдирди.

Бобурни нега алмаштирдингиз?

Ҳужумчи гол уриши керак. Бобурда 4 га яқин имконият бўлди. Абдухолиқовни майдонда кам бўлиб қолган пайтда захирага олдик. 3 та ҳимоячи схемасига ўтдик.

Иккинчи бўлимда 4 футболчи ўзгартирдингиз ва бу нималарни ўзгартириши керак эди?

Қизил карточа режаларни ўзгартирди. Аслида, режа бошқача эди. Чарчаганларни захирага олиб, ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. Афсуски, аввалроқ ҳаракат қилишимиз керак эди.

"Насаф" ўртамиёна жамоалар билан қийналаётгани рақибга паст баҳо берганиданми?

Балки юқори баҳо берганимиздандир. Масалан "Бунёдкор" билан баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик, аммо кейин бўшашдик. Бугун ҳам биринчи голдан кейин бўшашдик. Кучлироқ жамоаларга қарши футболчилар катта куч билан ҳаракат қилади. Биз 2 очко йўқотдик, аммо ҳали-ҳамон етакчимиз. Бу ишни бажаришимизга ишонамиз.

Киритилди: 04:56, 19.10.2024.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.