Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Шуҳрат Мақсудов «Қайрат» - «Актобе» ўйинини кузатиш учун Қозоғистонга боради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинини кузатиш учун 10 май куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрига жўнаб кетади.

 Миллий терма жамоа катта мураббийи Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган «Қайрат» - «Актобе» учрашувини бевосита стадиондан туриб кузатишни режалаштирган. Хабарингиз бор, «Актобе» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган уч нафар футболчилар - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп суришади. Айни дамда, «Актобе» 9-турдан сўнг 21 очко тўплаган ҳолда Қозоғистон премьер-лигасида пешқадам бўлиб турибди. Ушбу клуб сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг статистикасига назар солсак, Александр Гейнрих мавсум бошидан буён 7 учрашувда майдонга тушган ва рақиб дарвозасига иккита гол урган. Темур Кападзе ҳам ушбу мавсумда 7 учрашув ўтказган бўлса, Марат Бикмаев мавсумдаги барча 9 ўйинда «Актобе» сафида майдонга тушган. Фақатгина премьер-лиганинг якунига етган турида Марат Бикмаев жароҳат олиб, ноъмалум муддатга сафдан чиққан. Таъкидлаш жоиз, ЖЧ-2014 саралашининг муҳим ўйинлари олдидан терма жамоага номзод бўлган футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини кўздан кечириш миллий терма жамоа мураббийлар штаби учун муҳим вазифалардан биридир.

Қўшимча ўрнида, «Актобе» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилардан ташқари, Қозоғистон чемпионатида яна бир неча нафар миллий терма жамоага номзод бўлган футболчилар тўп суришмоқда. Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари Улуғбек Бақоев («Иртиш»), бу йилги мавсумдан Қозоғистон премьер-лигасида фаолиятини давом эттираётган Шавкат Саломов ҳамда Руслан Мельзиддиновлар («Жетису») шулар жумласидандир.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов Қозоғистон чемпионатининг 10-тури якунига етгач, 12 май куни Тошкентга қайтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:43, 10.05.2013.
Ўқилди: 4275 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.