Карло Анчелотти Ла Лигадаги "Реал" бошқарувидаги 200-учрашувини ўтказди.
Италиялик мутахассис учун "Сельта"га қарши юбилей учрашуви 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди. "Лос-Бланкос" сафида голларга Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор муаллифлик қилишди.
Анчелотти ўз ютуғи ҳақида гапирар экан, муваффақият осонлик билан келмаслигини айтди: "Савол шуки, 200 та ўйиннинг нечтасида биз азоб чекмаганмиз. Уларнинг ҳеч бирида осон бўлмаган, деб айтган бўлардим", - дея италиялик мутахассис сўзларини келтиради Madrid Xtra.